Германия 15 йилда 10 та турнирнинг ярим финалига чиқди

Кеча Германия терма жамоаси Конфедерациялар кубоги 3-турида Камерун терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган холда, ярим финал йўлланмасига эга бўлди.

Шу тариқа, немислар ўзлари иштирок этган сўнгги 11 турнирнинг 10 тасида ярим финалга қадар етиб боришди. Бунда ЖЧ, ЕЧ, КК ва Олимпия ўйинларидаги натижалар ҳам инобатга олинган.

Германия терма жамоаси фақатгина 2004 йилги Европа чемпиоантида гуруҳ босқичидаёқ курашни якунлаган эди. Шундан буён “немис машинаси” мунтазам равишда ҳар бир турнирда камида ярим финалга қадар етиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!