Германия. “Бавария” муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди

Бундан бироз илгари Германия Бундеслигасида 31-тур доирасидан ўрин олган “Вольфсбург” хамда “Бавария” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда Карло Анчелотти бошқарувидаги мюнхенликлар йирик – 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур ғалаба “Бавария”ни чемпионат якунланишига 3 тур қолганида чампион бўлишини та`минлади. Боиси, иккинчи ўринда кетаётган “РБ Лейпциг” биланб орадаги фарқ 10 тага етди.

Шу тариқа “Бавария” ўз тарихида 27-марта “кумуш товоқ”қа эга чиқадиган бўлди.

Германия Бундеслигаси. 31-тур

Вольфсбург – Бавария 0:6 (0:3, 0:3)

Голлар: 0:1 – 19 Алаба, 0:2 – 36 Левандовски, 0:3 – 45 Левандовски, 0:4 – 66 Роббен, 0:5 – 80 Мюллер, 0:6 – 85 Киммих.

Вольфсбург – Кастельс, Родригес (Зегуин, 67), Кнохе, Хорн, Блашчиковски (Виейринья, 46), Базур, Луис Густаво, Арнольд, Дидави (Нтеп, 79),Герхардт, Гомес.

Бавария – Ульрайх, Мартинес, Хуммельс (Бернат, 68), Алаба, Роббен, Лам (Рафинья, 71), Киммих, Алькантара (Саншеш, 75), Коман, Мюллер,Левандовски.

Огоҳлантириш: Луис Густаво (19).

Четлатиш: Луис Густаво (78).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!