Германия Евро-2024ни қабул қилиши мумкин бўлган 10та стадионни эълон қилди

Германия футбол иттифоқи 2024 йилги Европа чемпионатини ўзида қабул қилувчи 10та стадион номини эълон қилди.

Ушбу рўйхатдан «Альянц Арена» (Мюнхен), Олимпиаштадион (Берлин), «Сигнал Идуна Парк» (Дортмунд), «Эсприт Арена» (Дюссельдорф), «Коммерцбанк-Арена» (Франкфурт), «Фельтинс-Арена» (Гельзенкирхен), " Фолькспаркштадион" (Гамбург), «Райн-Энерги» (Кёльн), «Ред Булл-Арена — Центральштадион» (Лейпциг) ва «Мерседес-Бенц-Арена» (Штутгарт) ўрин олди.

Энди Германия футбол иттифоқи 2018 йилнинг 27 апрелига қадар УЕФАга бу борада барча ҳужжатларни топшириши керак. Мусобақа мезбони эса келаси йилнинг сентябрь ойида эълон қилинади.

Таъкидлаш лозимки, Бундестимга бу борада фақатгина Туркия мамлакати рақобат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!