Германия Конфедерациялар кубоги олдидан йўқотишга учради

13 июнь, 21:30 159

Германия Конфедерациялар кубоги олдидан йўқотишга учради

“РБ Лейпциг” жамоаси ярим ҳимоячиси Диего Демме Германия терма жамоасига Конфедерациялар кубогида ёрдам бера олмайди. 25 ёшли футболчи жароҳат олгани маълум бўлди.

Демме пайшанбага қадар терма жамоа ихтиёрида қолиши ва даволаниш курсларини бошлаши ҳақида “бундестим”нинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

Маълумот учун, Демме Германия термаси сафида битта ўйин ўтказган эди ва Йоахим Лёв уни Конфедерациялар кубогида иштирок этадиган таркибга киритган эди.