Германия клуби Дания терма жамоаси посбони билан шартнома тузди

 

“Брондбю” жамоаси дарвозабони Фредерик Реннов жорий мавсум якунида “Айнтрахт” аъзосига айланади. Бу ҳақда Германия клубининг “Твиттер”даги расмий саҳифасида эълон қилинди.

Дания терма жамоаси посбони “Айнтрахт” тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди. Келишувнинг муддати ва молиявий шартлари эълон қилинмаган.

Жорий мавсумда 25 ёшли дарвозабон Дания чемпионатининг 29 ўйинида майдонга тушишга муваффақ бўлди.

Реннов Дания терма жамоаси билан Россиядаги ЖЧ–2018 турнирида иштирок этади. Дания гуруҳ босқичида Франция, Австралия ва Перу билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!