Германия компанияси директори: “Бунёдкор” орқали JAKO либослари Осиё бозорида янада оммалашмоқда
Германиянинг Франкфурт шаҳрида JAKO компанияси маркетинг ва сотув бўйича директори Ханс Веркл ва “Бунёдкор” ФК тижорат директори Айниддин Ғиёсов ўртасидаги муҳокама натижасида янги шартнома имзоланди. Ушбу битимдан сўнг Ханс Веркл қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.
- “Бунёдкор” футбол клубини Осиё қитъасида қандай нуфузга эга эканлигини жуда яхши биламиз. Бундай жамоа билан ҳамкорлигимиз йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганидан хурсандмиз. Айнан “Бунёдкор” орқали JAKO компанияси либослари Осиё бозорида янада оммалашишиб бораётганини яширмаймиз, - дейди Ханс Веркл.
Фикрлар