Германия кортлари Оқгулга омад келтирмади

9 август, 12:09 66

Германия кортлари Оқгулга омад келтирмади

Айни кунларда Германияда аёллар ўртаси ITF тақвимидан ўрин олган турнир давом этмоқда.

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, соврин жамғармаси 60 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова ҳам иштирок этди.

Кеча 33 ёшли теннисчимиз яккалик баҳсларида венгриялик Грета Арнга 3:6, 6:4, 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни саралаш босқичидаёқ якунлади.

Жуфтлик баҳсларида эса Оқгул шериги Валентина Иваненко билан Александра Чаданту/Анна Калинксая дуэтига қарши кортга чиқди. 1 соат 7 дақиқа давом этган баҳсда Омонмуродова/Иваненко жуфтлиги рақибаларига  2:6, 6:0, 8:10 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирдаги юришларини илк босқичдаёқ якунлашди.