Германия кубоги иккинчи босқичида супер тўқнашув бўлади

20 август,2017, 22:49 407

Германия кубоги иккинчи босқичида супер тўқнашув бўлади

Бугун Германия кубоги иккинчи босқич ўйинларига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра, Дортмунднинг “Боруссия” клуби бу босқичда қуйи лига вакили бўлган “Магдебург” билан куч синашадиган бўлди.

Эътиборлиси, иккинчи босқичда мухлислар супер тўқнашув гувоҳига айланиш бахтига муяссар бўлишди. Гап шундаки, мусобақанинг амалдаги финалчиси бўлган “Бавария” бу босқичда Германия вице-чемпиони “РБ Лейпциг” билан кураш олиб борадиган бўлди.

Ушбу сурат орқали иккинчи босқичда ўзро рўбаро келган жамоалар билан танишасиз.

Бир ўйинда иборат бўлган бу босқичда ўйинлар 24 ва 25 октябр кунлари бўлиб ўтади.