Германия терма жамоаси ЖЧ-2018да қанча мукофот пуллари олиши маълум қилинди

Германия терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2018жа чемпион бўлса, 350 минг евро оладилар. Бу ҳақда Германия футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар бермоқда.

Агар жамоа финалда имкониятни бой бериб қўйса, футболчилар 200 минг евро, 3-ўринни эгалласа 150 минг евро миқдоридаги пулларга эга чиқишади.

Ярим финалга чиқиш учун 125 минг евро, чорак финал эса 75 минг евро мукофот пули қилиб белгиланган. Гуруҳ баҳслари ва нимчорак финаллар учун мукофот пуллари белгиланмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!