Германия терма жамоаси мағлуб бўлди

Германиянинг Людвигсбург шаҳрида волейбол бўйича миллатлар лигасининг тўртинчи ҳафта баҳслари ўтказилмоқда.

Унда Германия ўз паркетида Японияга 2-3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Россия эса Аргентинани 3-0 ҳисобида енгди.

Сеулда ўтказилган Жанубий Корея ва Австралия ўйинида 1-3 ҳисоби қайд этилган бўлса, Хитой ва Италия ўйини 1-3 ҳисобида якунланди.

Болгария терма жамоами Варна шаҳрида Францияга 0:3 ҳисобида енгилди. Канадалик волейболчилар Бразилия термасини 3-0 ҳисобида таслим қилди.

АҚШ ва Сербия, Эрон ва Польша ўйини бир хил 3-0 ҳисобида якунланди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!