Германия термаси Конфедерациялар кубоги олдидан жиддий йўқотишга дуч келди

Германия терма жамоаси ёзда Россияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубогида Бразилия мундиалининг финалдаги қаҳрамони Марио Гётцесиз иштирок этади.

Немислар устози Йоахим Лёвнинг таъкидлашича, Марио мазкур мусобақада иштирок этадиган 23 футболчи қаторидан жой олмайди.

“Гётце олдинда турган Конфедерациялар кубогида бизнинг режамизда йўқ. У яна олдинги формасини тиклаши учун вақт зарур”, - деб Лёвнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди Sport.de нашри.

Маълумот учун, 24 ёшли футболчида феврал ойи оҳирларида  шифокорлар метаболизмни аниқлашган эди ва футболчи номаълум муддатга сафдан чиққан эди. Аммо ва Гётце бу мавсум сафга қайтмаслиги аниқ эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!