Германиядаги нокаутчи боксчимиз беш йиллик танаффусдан сўнг эртага жанг қилади

16 март, 17:15 743

Германиядаги нокаутчи боксчимиз беш йиллик танаффусдан сўнг эртага жанг қилади

 

Германиянинг Эссен шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик қарм қўлқоп устаси Акмал Саъдуллаев рингга чиқади.

Акмал профессионал боксдаги фаолиятини 2011 йили Германияда бошлаган. Кетма-кет бешта жангда рақибларини нокаут қилган ўзбек боксчиси 2012 йилнинг 15 июнида германиялик Харун Акчабеленга очколар ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шундан кейин ҳамюртимиз бошқа жанг ўтказмади. Мана беш йиллик танаффусдан сўнг яна рингга қайтаётган Акмал Саъдуллаев эртага еттинчи жангини ўтказади.

Бўлажак жангда ўзбекистонлик боксчи мезбонлар шарафини ҳимоя қилаётган турк боксчиси Доған Курназга қарш рингга чиқади. Рақиб профессионал рингда тўққизта жанг ўтказган.

SPORTS.uz