“Герта” “МЮ”нинг қайдномасига киритилмаган Златанни твиттер орқали жамоага таклиф қилди

9 июнь,2017, 22:57 430

“Герта” “МЮ”нинг қайдномасига киритилмаган Златанни твиттер орқали жамоага таклиф қилди

Германиянинг “Герта” клуби “Манчестер Юнайтед” Златан Ибрагимовични Премьер лига учун қайдномага киритмаганига ўзига хос реаксия билдирди.

“МЮ” билан шартнома йўқми? Бизда ажойиб мухлислар бор. Аммо пулимиз йўқ. Бироқ илк бор Бундеслигани ютиш имкони бор”, – деб “Герта”нинг твиттердаги саҳифаси хабар қолдирди.

Илгарироқ, швециялик ҳужумчига “Манчестер Юнаетд”нинг янги мавсум учун топширган қайдномасида жой тегмагани ҳақида хабар берган эдик.

Айни вақтда тиззасидаги жароҳатини даволатаётган Ибрагимович якунланган мавсумда Премьер лигада 28 ўйинда иштирок этди ва 17 та гол киритиб, 5 та голга ассистентлик қилди. Швед “МЮ” билан Англия Суперкубоги, Англия Лига кубогини қўлга киритди хамда Европа лигасида ғолиб бўлди.