Гейнрих бир йилдан буён илк бор 90 дақиқа ўйнади

28 октябрь,2017, 16:17 358

Гейнрих бир йилдан буён илк бор 90 дақиқа ўйнади

Ҳозиргина Қозоғистон Премьер-Лигаси 32-турдан ўрин олган баҳслар якунига етди. Ҳамюртимиз Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган “Ордабаси” жамоаси сафарда “Актобе” клуби меҳмони бўлди.

Ҳамюртимиз 90 дақиқа ўйнаган ўйинда унинг жамоаси 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Қайд этиш жоиз, Гейнрих бу мавсум бирорта ўйинни тўлиқ ўтказмаган эди.

Шавкат Саломовнинг “Атирау” клуби  эса ўз майдонида “Тараз”ни меҳмон қилиб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Саломов ўйинни асосий таркибда майдонга тушди.

Қозоғистон Премьер-Лигаси. 32-тур

“Актобе” – “Ордабаси” 2:0

“Атирау” – “Тараз” 3:2.