Гейнрихни “ўзбек дербиси”даги натижа қаноатлантирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қозоғистоннинг “Ордабаси” жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих Қозоғистон Премьер лигаси 12-турида Шавкат Саломов фаолият олиб борадиган “Атирау”га қарши ўйиндан сўнг  ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Менинг наздимда ўйин жуда томошабоп бўлди. Ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилди. Аммо якунда жанговор дуранг қайд этилди. Бугун биз ҳам, рақиб ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Менимча, натижа адолатли бўлди”, - деб ҳамюртимизнинг фикрларини келтириб ўтди “Ордабаси” клубинининг “Вконтакте” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди. Гейнрих ўйинни дастлабки дақиқалардан бошлаб, 70-дақиқада заҳирага олинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!