Гейнрихнинг жамоаси “Астана”ни мағлуб этди

22 октябрь,2017, 18:02 280

Гейнрихнинг жамоаси “Астана”ни мағлуб этди

Бугун Қозоғистон Премьер-лигасида 31-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган “Ордабаси” жамоаси ўз майдонида мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Астана”ни қабул қилди.

Ушбу беллашувда мезбонлар кучли рақиб устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз 88-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

Шавкат Саломовнинг жамоаси “Атирау” эса “Қайсар” меҳмони бўлиб,л 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Саломов 90 дақиқа ўйнади.

Қозоғистон Премьер-Лигаси. 31-тур

“Ордабаси” – “Астана” 2:1

“Қайсар” – “Атирау” 4:1.