Гиди Канюк: Жамоага ёрдам бераётганимдан хурсандман

"Пахтакор" - "Машъал" билан учрашув қаҳрамонларидан бирига айланган Гиди Канюк ўйин ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Биз яхши жамоага қарши ўйнадик. Биринчи бўлимнинг ўзида 2 гол урдик ва яна 2 голимиз хато туфайли ҳисобга олинмади. Иккинчи бўлимда натижадан салгина хотиржамликка берилдик, лекин ғалаба учун курашишда давом этдик.

Жамоага ёрдамим тегаётганидан хурсандман. Биз айнан шундай руҳда давом этишни истаймиз. Ўйиндан-ўйинга кучайиб бораётганимизни ҳис қиляпман. Ҳозир кейинги беллашув тўғрисида ўйлаяпмиз, - дейди Канюк. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!