Гиди Канюк: ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун курашда давом этамиз

Турнинг марказий баҳси ҳисобланган “Навбаҳор” – “Пахтакор” қарама-қаршилигидан сўнг меҳмонлар аъзоси Гиди Канюк билан қисқача сухбатлашдик.  

Ўйин ҳақида фикрингиз?

-Жуда қийин баҳс бўлди, аммо биз ушбу беллашувни ёмон ўтказмадик. Майдон ҳолати яхши эмасди, лекин бу баҳона бўла олмайди. “Навбаҳор”ни ғалаба билан табриклайман ва биз кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

“Пахтакор” ғалаба қозониши учун жамоага нималар етишмади?

-Бугун бизда ҳам гол уриш учун қулай вазиятлар юзага келди, улардан фойдаланишимиз керак эди. Аммо...

“Шерлар”ни расман чемпионлик учун курашдан чиқди дейиш мумкинми?

-Бу мавсумдаги бош мақсадимиз – ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш, бунга эришишимизга ишонаман, курашишда давом этамиз. 

Қайси жамоа ишқибозлари сизни кўпроқ ҳайратга солди?

-Мен учун ҳар қандай вазиятда ҳам “Пахтакор” мухлислари энг яхшиси. Чунки улар бизни қаерда бўлсак ҳам қўллаб-қувватлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!