Гиди Канюк: "Пахтакор"ни кучли ҳамда шонли тарихга эга эканлигини биламиз

11 июль,2017, 17:19 910

Гиди Канюк: 

 

Исроил терма жамоаси аъзоси Гиди Канюк "шерлар" аъзосига айланди.

"Пахтакор" стадионида ўтган маросимда у жамоа билан икки ярим йиллик шартномага имзо чекди. "Пахтакор" сафида мақсади хусусида у қуйидагиларни таъкидлади:

- Биз "Пахтакор"ни кучли ҳамда шонли тарихга эга эканлигини биламиз ва жамоага шонли тарихини қайтариш йўлида кўмаклашгани келдик. Жамоа билан совринларга эга чиқишга интиламан, - дейди футболчи клуб матбуот хизматига. 

Гиди Канюк
Туғилган санаси: 11.02.1993
Туғилган жойи: Рамат Ган, Исроил
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоаси:
2011–2017 “Маккаби” Петах Тиква  147 ўйин 20 гол
Исроил терма жамоасига номзод футболчи.
Совринлари: “Леумит” Лигаси ғолиби-2013, “Тото Кап” Кубоги соҳиби-2016.