Гиггз: АПЛда инглиз мураббийларига имконият беришмаяпти


“Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Райан Гиггз Премьер-Лигада инглиз мураббийларнинг етишмаслигини таъкидлаб ўтди.

Ўйлайманки, ҳозирда АПЛда инглиз мураббийлар етишмайди. Премьер-Лигада юқори даражали хорижлик мутахассислар жуда кўп, аммо маҳаллий мутахассислар лигадан ташқарида. Чет элликлар кўплиги сабаб инглиз мураббийлар ўзларини кўрсатиша олмаяпти, деб ўйлайман, – дейди Гиггз.

premier_league_2017

Айни дамда АПЛнинг 7 жамоасини инглиз мутахассислар бошқармоқда, аммо улар бошчилигидаги клублар кучли еттиталикдан жой олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!