Гиггз ҳам Ҳиндистонда жавлон урмоқда (видео)

“Манчестер Юнайтед”  ва Уэльс терма жамоаси собиқ футболчиси Райан Гиггз футзал бўйича Ҳиндистон чемпионатининг “Мумбаи Уорриорз” ҳамда “Ченнаи Сингам” жамоалари ўртасидаги баҳсда супер гол киритди.

43 ёшли собиқ футболчи шу куни “Мумбаи Уорриорз” клуби сафида ҳаракат қилди. Учрашув эса Гиггз жамоасининг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Қуйида Райан Гиггзнинг супер зарбасидан сўнг киритилган голни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!