959 0

 

Қозоғистонда бадиий гимнастика бўйича "Navruz Cup" халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада турли мамлакатлардан ташриф буюрган 170 нафарга яқин ёш гимнастикачилар иштирок этишди.

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, улар орасида ўзбекистонлик иқтидор соҳибалари ҳам бор. Ҳамюртларимиз ичида Вазира Юлдашева, Ясмина Хен, Мишель Нестерова, Эвелина Атальянц ҳамда Мадина Рустамовалар ўз йўналишларида ғолибликни қўлга киритди.

Лола Жўраева ва Лазиза Мирзакаримовалар кумуш медаль, Асал Отабоева ва Алексия Киселёвалар бронза медалларига сазовор бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин катталар ўртасидаги Жаҳон кубоги баҳсларида гимнастикачимиз Сабина Ташкенбаева 57 нафар иштирокчи орасида бешинчи ўринни эгаллаганди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98