Гинтер: Бу жамоа катта салоҳиятга эга

Хабарнгиз бор, бундан аввалроқ Маттиас Гинтер Дортмунднинг “Боруссия”сидан Мюнхенгладбахнинг “Боруссия”сига кўчиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Ўз навбатида 23 ёшли футболчи янги жамоаси ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Бу жамоа улкан салоҳиятга эга ва жамоада ажойиб муҳит мавжуд. Бу ерда эканлигимдан ҳурсандман”, - дейди Гинтер.

Таъкидлаш керакки, Германия терма жамоаси аъзоси янги клубида 28-рақамда тўп сурадиган бўлди. У мюнхенгладбахликлар билан 2021 йилга қадар шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!