Ғиёсжон Бобоев Тбилиси Гран-присида ғалаба қозонди

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при баҳслари давом этмоқда. Бироз олдин вакилларимизнинг ушбу мусобақадаги иштироки борасида тўхталиб ўтгандик.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувларда -73 кг вазн тоифасида вакилимиз Ғиёсжон Бобоев финал босқичида швециялик Томми Макиасни мағлуб этган ҳолда олтин медал соҳибига айланди.

Қайд этиш лозим, бугунги кун доираси Ғиёсжон Бобоевдан ташқари, Давлат Бобонов ва Шарофиддин Лутфуллаевлар ҳам гиламга чиқишди, бироқ уларга бироз омал етишмади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!