Ғиёсжон Бобоев голландиялик рақибидан устун келди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кун доирасидан ўрин олган беллашуларда -73 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Ғиёсжон Бобоев голландиялик Сэм Ван Вестендега қарши гиламга кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимиз рақиби устидан вазаре эвазига ғалаба қозонди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимизннинг кейинги рақиби тожикистонлик Хожазода Беҳрузи бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!