Ғиёсжон Комилов “Навбаҳор”ни “Қўқон-1912”га алмаштириши мумкин

Ўтган мавсумни “Навбаҳор”да ўтказган Ғиёсжон Комилов Наманганни тарк этди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, ҳимоячи айни пайтда “лочинлар” билан хайрлашган. У янги мавсумни катта эҳтимол билан “Қўқон-1912”да бошлайди. Чунки қўқонликлар футболчининг хизматларига қизиқиш билдиришмоқда.

Қоларверса, Ғиёсжон Комиловни “Насаф” ҳам ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!