Годин “Манчестер Сити” таклифини рад этганини тан олди

18 апрель, 23:25 284

Годин “Манчестер Сити” таклифини рад этганини тан олди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Диего Годин икки йил муқаддам “Манчестер Сити”нинг таклифини рад этгани ҳақида айтиб ўтди.

“Ҳа, бундан икки йил аввал Мануэль Пеллегрини “Манчестер Сити” бош мураббийлиги даврида “шаҳарликлар” менга қизиқиш билдиришган.

Пеллегринидек мутахассис мени ўз жамоасига таклиф қилганидан фаҳрланаман албатта. Аммо, мен “Атлетико”да бахтлиман ва ўзимни бу жамоанинг яна бир мухлиси деб биламан. Икки йил олдин менинг жамоадан кетишимнинг мавриди эмаслигини тушунганман”, - дейди уругвайлик футболчи Daily Mail нашрига берган интервьюсида.

"Атлетико" 2 дақиқада 2та пенальтидан гол ура олмади, аммо якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди

"Лестер" сафарда "Атлетико"га кичик ҳисобда енгилди