Ғофуровнинг жамоаси иккинчи ўйинда ҳам “Интер”га мағлуб бўлди

Олдин хабар берганимиздек, бугун Европа қитъасида Европа лигаси 1-саралаш босқичи жавоб ўйинлари ўтказилмоқда. Бундан бир неча дақиқа олдин ҳамюртимиз Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби икки ўйин натижасига кўра, Босния ва Герцоговинанинг “Широки Бриег” жамоасига мағлуб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Гейнрихнинг жамоаси Европа лигасида ўйнамайди 

Ҳозиргина яна бир ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп сурадиган Сербиянинг “Младост Лучани” клуби ва Озарбайжоннинг “Интер” жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди.

Ғофуров заҳирада қолдирилган ўйинда, 2:0 ҳисобида бокуликлар ғалаба қозонди. Эътиборлиси, Сербияда ўтган илк ўйинда “Интер” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Шу тариқа, “Младост” учун еврокубоклар тугади.

Европа Лигаси. 1-саралаш босқичи. Жавоб ўйини

“Интер” (Озарбайжон) – “Младост Лучани” (Сербия) 2:0

Голлар: Денис(23), Низом Ҳачиев(74).

Биринчи ўйин: 3–0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!