“Golden Boy”га номзодлар рўйхати эълон қилинди

Ҳар йили аниқланиб келинадиган “Golden Boy” соврини учун давогарлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда. 21 ёшгача Европанинг энг яхши футболчиси ким бўлиши учун ПСЖ аъзоси Килиан Мбаппе ва “Барселона” футболчиси Усмон Дембеле асосий номзодлар сифатида қаралмоқда.

Шунингдек, юқорида номлари келтирилган ўйинчиларга қуйидаги футболчилар рақиблик қилишади:

Габриэл Жезус ("Манчестер Сити"), Кристиан Пулишич ("Боруссия Дортмунд"), Маркус Рэшфорд ("Манчестер Юнайтед"), Жанлуижи Доннарумма ("Милан").

Эслатиб ўтамиз, ушбу совриннниг амалдаги соҳиби Ренату Санчеш ҳисобланади. У 2016 йили “Бавария”даги пайтида қўлга киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!