Голландия чемпионатида дарвозабон бир неча сония ичида супер сейвларни амалга оширди (видео)

Голландия чемпионатининг "Ден Хааг" ва "Спарта" жамоалари ўртасидаги баҳсда мухлислар дарвозабоннинг фантастик ҳаракатларига гувоҳ бўлишди.

Аниқроғи, роттердамликлар голкипери Рой Хордсмит бир неча сониялар ичида рақибларнинг зарбалар ёмғирини бартараф этишга муваффақ бўлди. Бироқ, бу ҳаракатлар "Спарта"ни мағлубиятдан қутқара олмади. Улар 1:0 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Қуйида ушбу вазиятга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!