Голландиялик супер ҳужумчи фаолиятини тугатишини эълон қилди

17 май, 21:22 370

Голландиялик супер ҳужумчи фаолиятини тугатишини эълон қилди

Голландиянинг “Фейеноорд” клуби ҳужумчиси Дирк Куйт ушбу мавсум якунланганидан сўнг футболчилик фаолиятини тугатишини эълон қилди.

Олдинроқ, 36 ёшли футболчи жамоа билан ушбу мавсум оҳирида ниҳоясига етадиган шартномасини узайтириши борасида хабар берилган эди. Бироқ футболчи фаолиятини тугатишга қарор қилди.

Ўтган хафта эса Куйт “Хераклес”га қарши(3:1) ўйинда хет-трикка эришган ва жамоасини 18 йилда илк бор чемпионлик шохсупасига кўтарилишига сабабчи бўлган эди.

Маълумот учун, Куйт бу мавсум Голландия чемпионатида 31 баҳсда майдонга тушиб, 12 та гол киритди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Дирк 2003 йилдан 2006 йилга қадар айнан “Фейеноорд” сафида тўп сурган. Кейинчалик, “Утрехт”, “Ливерпуль” ва “Фенербахче”да фаолиятини давом эттирган. Голландия терма жамоаси сафида 105 та ўйинда иштирок этиб, 24 та голга муаллифлик қилган.