Голландияни фақат мўжиза ЖЧ саралашида олиб қолади

Голландия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи сўнгги тури олдидан жуда ҳам қийин аҳволда қолди.

Гап шундаки, “учар голландлар” сўнгги турда Швецияга қарши кечадиган баҳсни камида 7 та тўп фарқи билан ўз фойдаларига ҳал этишлари лозим.

Дик Адвокат шогирдлари шундагина, ЖЧ-2018 саралаш босқичининг ўтиш ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Айни данда Голландия B гуруҳида 16 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги Швеция ҳисобида 19 очко мавжуд. Бироқ скандинавияликлар тўплар нисбати ҳам яхши кўринишга эга эканлиги голландларга панд бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!