Голлар шоуси: “Лос-Анжелес” – “МЮ” 2:5

 

Янги мавсумга тайёргарликни АҚШда ўтказаётган “Манчестер Юнайтед” жамоаси маҳаллий “Лос-Анжелес Гэлакси” футболчиларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонда тушди.

Голларга бой кечган ўйинда “қизил иблислар” 5:2 ҳисобида зафар қучди. Ғолиблар сафида Маркус Рэшфорд дубль қайд этган бўлса, Феллайни, Мхитарян ва Марсьяль биттадан гол урди.

 

“Лос-Анжелес Гэлакси” (АҚШ) – “Манчестер Юнайтед” (Англия) – 2:5 (0:3)

Голлар: Рэшфорд, 2 (0:1). Рэшфорд, 20 (0:2). Феллайни, 26 (0:3). Мхитарян, 67 (0:4). Марсьяль, 72 (0:5). Дос Сантос, 79 (1:4). Дос Сантос, 88 (2:5).

“МЮ”: Де Хеа — Валенсия, Смоллинг, (Байи, 46) Донс (Линделёф, 46), Блинд — Феллайни (Погба, 46), Кэррик, Эррера, Мата, Лингард (Марсьяль, 46) — Рэшфорд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!