"Голлар шоуси"да "Қўқон-1912" "Машъал"га имкониятни бой берди

Ҳозиргина Олий Лига 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда меҳмонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Даставвал Никита Павленко ҳисобни очган бўлса, сўнг Ҳумоюн Муртазоев ҳисобни оширдим.

Биринчи бўлим якунида эса Равшан Эрматов меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини эса Мурод Холмухаммедов аниқ амалга ошириб мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимнинг 20-дақиқасида Никита Павленко дубл қайд этиб, жамоасининг учинчи голини киритди.

Ўйин сўнггида Қувондиқ Рўзиев ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Хумоюн Муртазоев ҳам дублга эришди.

16 сентябр (шанба)

Олий Лига. 21-тур

16:30. “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Машъал” (Муборак) - 2:4  #Тугади

Голлар: Мурод Холмухаммедов(45 пенальтидан), Қувондиқ Рўзиев(87)Никита Паленко(30, 65), Хумоюн Муртазоев(36, 90+2)

“Қўқон-1912”: 13. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев, 14. Дониёр Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович,  70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 98. Хушнудбек Авилов, 99. Филип Райевац.

Захира: 12. Никита Рибкин, 4. Баҳодир Акрамов, 11. Андрей Сидоров, 17. Аваз Маматхўжаев,  25. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.

“Машъал”: 35. Жавоҳир Ильёсов, 6. Сардор Абдураимов, 10. Хумоюн Муртазоев, 13. Шаҳзод Шайманов, 18. Аббос Шодмонов, 23. Кенжа Тўраев(19. Зоҳир Қўзибоев 60),  27. Никита Павленко,  31. Игорь Тымонюк, 44. Асил Бегимқулов, 55. Аваз Агалиев, 77. Абдуллох Олимов.

Захира: 30. Ботир Носиров, 2. Искандар Шойқулов, 3. Сардор Раҳмонов, 11. Томоки Мураматсу, 19. Зоҳир Қўзибоев, 22. Бобур Қосимов, 90. Зафар Тўраев.

Огоҳлантириш: Шахзод Шайманов(39), Мурод Холмухаммедов(56), Кенжа Тўраев(60), Аваз Маматхўжаев(76), Сардор Абдураимов(82)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!