Головкин: Йирик жангларга жуда ташнаман

22 март, 15:32 693

Головкин: Йирик жангларга жуда ташнаман


Ўрта вазн тоифасининг WBA (Super), WBC ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби қозоғистонлик Геннадий Головкин Дэниэл Жейкобс устидан қозонилган ғалабасидан сўнг рақибининг муваффақиятга эриши учун ҳали имкониятлар кўп эканини таъкидлаб ўтди.

Қозоғистонлик боксчининг сўзларига кўра, кейинги жанг жорий йилнинг ёз фаслида ўтказилиши режалаштирилган.

– Дэниэл ажойиб боксчи ва унда мувафаққиятга эришиши учун барча имкониятлар мавжуд. Мен оғир жанг бўлишини билган эдим. Унинг тажрбаси олдинги рақибларимникидан фарқ қилади.

– Кейинги жанг қачон бўлади?

– Ўйлайманки, келаётган ёзда.

gennady_golovkin

– Рақибингиз ким бўлади? WBO камари соҳиби Билли Жо Сондерсми?

– Фаолиятим давомида иккита нарсани хоҳлайман: Шоу ва камарларни! Мен шунчаки, катта жангларни истамайман, мен уларга ташнаман. Катта жангларни ташналигимни таърифлаб бера олмайман. Ҳар қандай чақирувни қабул қилишга тайёрман! – дейди Головкин sports.kz нашрига.