Головкин ва Альварес реванш жанги 5 май куни ўтказилади

  • 20 ноябрь, 2017, 18:19
  • 0
  • Бокс

Golden Boy промоутерлик компанияси бошлиғи Оскар де ла Хойя ўрта вазн тоифасининг WBA (Super), IBF ва WBC чемпионлик камарлари соҳиби қозоғистонлик Геннадий Головкин ва мексикалик Сауль Альварес ўртасидаги реванш жанги келаси йилнинг 5 май санасида Лас-Вегасда ташкил этилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи қарама-қаршиликда боксчиларнинг кучи тенг келиб, дуранг қайд этилган эди. Ҳозирда икки боксчи ҳам реванш жанги бўлишини истамоқда.

Биз 5 май куни Лас-Вегасда жанг ташкил қилиш устида иш олиб боряпмиз, – дейди Де Ла Хойя. – Бу тўқнашув аниқ бўлади.

Головкин фаолияти давомида 37 ғалаба (33 нокаут) ва битта дуранг қайд этган бўлса, Альварес ҳисобида 49 ғалаба (34 нокаут), 1 мағлубият ва 2 дуранг мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!