Головкиннинг тишини қоқиб олишмоқчи

  • 18 февраль, 2017, 11:36
  • 0
  • Бокс
 

Ўрта вазнда тўрт йўналиш - IBO, WBA Super, WBC, IBF чемпиони Геннадий Головкинни жангга чорлаётган даъвогар боксчилар сафи тобора ортиб бормоқда. Туркиялик машҳур промоутер Аҳмад Онер қўл остида Геннадий Головкинни (36-0, 33 КО) дўппослашга қодир боксчи борлигини ошкор қилди.

- Авни Йилдирим ва Геннадий Головкин учрашуви - аср жанги бўлади, - деди Аҳмад Онер. - Головкин доим ўзидан жуссаси кичик боксчилар билан жанг қилади. Агар у Авни ўхшаган бақувват йигитга қарши рингга чиқса нима бўлишини тасаввур қилаверинг. Хатто Келл Брук ҳам Геннадийни қийин аҳволга солиб қўйди. Агар Келлнинг ўрнида Авни бўлса, Головкиннинг тишларини қоқиб олади.

Профессионал рингда 14 та жанг ўтказиб, барчасини ўз фойдасига ҳал қилган Авни Йилдирим спарринг жангларидан бирида рақибининг тишларини синдириб ташлади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!