Гомеш "Барселона"дан кетадими?

23 март,2017, 15:55 499

Гомеш

 

Ўтган йили ёзда Каталонияга катта умидлар билан олиб келинган Европа чемпиони - португалиялик Андре Гомеш бир мавсум давомида жамоанинг ишонган ўйинчисига айлана олмади. Бу футболчининг жамоадан кетиши ҳақидаги гап-сўзларнинг кўпайиб етишига сабаб бўлмоқда.

Маълумотларга қараганда, Каталония клуби раҳбарияти Андре Гомешни ўз таркибида олиб қолишга қарор қилган. "Барселона" ярим ҳимоячига истеъдодини намоён этиш учун яна имконият беради.

Андре Гомеш жорий мавсумда Ла лигада 21 та учрашув ўтказиб атиги битта гол урди.

SPORTS.uz