Гомешга "Ювентус" эмас, "Тоттенхэм" қизиқмоқда

Туриннинг “Ювентус” клуби қишки трансферлар чоғида “Барселона” ярим ҳимоячиси Андре Гомешни сотиб олишни режалаштирмаяпти.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар қишда “Шальке-04” хавбеки Леон Горетцкани ўз сафларига қўшиб олишни кўзлашмоқда. Таъкидлаш лозимки, Германия терма жамоаси аъзосининг гельзенкирхенликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

Гомеш билан эса Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби қизиқмоқда. Ўз навбатида “Барселона” раҳбарияти ҳам жамоанинг асосий таркибига кира олмаётган португалиялик футболчини сақлаб турмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!