Гўзал қизларимиздан чиройли ғалаба

 
Таиландда аёллар ўртасида ташкил этилган Халқаро теннис федерацияси - ITF мусобақалари тақвимига киритилган мусобақада Камола Умарова ва Арина Фольц мамлакатимиз шарафини муночиб ҳимоя қилмоқда.
 
Жуфтлик беллашувларида бирга ўйнаётган ҳамюртларимиз дастлабки босқич беллашувида америкалик Акила Жеймс ва ҳиндистонлик Ашмита Эсварамуртхи дуэтига қарши кортга чиқди.
 
Бир соату етти дақиқа давом этган баҳсда ўзбекистонлик теннисчи қизлар 6:4, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Кейинги баҳсда Камола ва Арина иккинчи рақамда сараланган таиландлик Нуднида Луангнам ва Варуня Вонгтинчай билан рақобатлашади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!