Гўзал теннисчи Мессини танлади
Беларуслик машҳур теннисчи Виктория Азаренка айни пайтда фарзандли бўлгани муносабати билан кортдан ташқарида бўлса-да, мухлислари билан мулоқот қилишда давом этмоқда.
Яқинда гўзал теннисчи "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Реал" етакчиси Криштиану Роналду ҳақидаги саволга ўзига хос тарзда жавоб берди.
- Месси ва Роналду ҳар иккиси ҳам зўр футболчилар, - дейди Виктория Азаренка. - Лекин мен Мессини танлайман.
Азаренка Лео Мессининг ашаддий мухлиси экани ўғлига исм қўйишда ҳам ўз исботини топди. Виктория ўғлига Лео Александр деб исм қўйди.
Азаренка йил бошида Брисбен, Индиан-Уэллс ва Майами турнириларида бош совринни қўлга киритди. Фаолияти давомида эса жами 20 та совринга эга чиққан.
Фикрлар