Гўзал теннисчи баскетбол юлдузига ошиқ бўлди

 

Замонавий тенниснинг энг гўзал теннисчи қизларидан Каролина Возняцки Миллий баскетбол ассоциацияси баскетболчиси Дэвид Ли билан севишиб юрибди. Бу ҳақида теннисчининг акаси Патрик хабар берди.

- Каролина йил бошида Дэвид Ли билан муносабатлари ҳақида айтди, - деди Патрик. - Бу йигит ақлли ва жуда келишган. Албатта, баскетболчилиги учун анча бақувват ҳам. улар бир бирга муносиб.

33 ёшли Дэвид Ли МБАда "Сан-Антонио Спёрс" жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Баскетболчи ошиқ АҚШ очиқ чемпионатида Каролинанинг учрашувларини бевосита кортга келиб томоша қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!