Гўзал теннисчимиз бош соврин учун курашади

26 май, 21:15 375

Ўхшаш хабарлар

Гўзал теннисчимиз бош соврин учун курашади

Қирғизистон мезбонлик қилаётган ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир - "Bishkek Open - 1" ўзининг айни қизғин палласига кириб келмоқда.

Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган ушбу турнирнинг ярим финалида юртдошимиз Милана Масленкова қирғизистонлик Эмма Нургазиева билан баҳс олиб борди. Уч сет давом этган қизиқарли баҳсда ҳамюртимиз 6-2 1-6 6-1 ҳисоб билан ғалаба қозонди ва финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Эртанги финал учрашувда Милана Масленкова қозоғистонлик Екатерина Дмитречонко билан турнир ғолиблиги учун кураш олиб боради.

Саодат Абдураҳмонова