Гўзаллар баҳсида Элина ғолиб чиқди

 

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Аёллар теннис уюшмаси шафеълигида ўтказилган мукофот жамғармаси 2 365 250 АҚШ доллари бўлган "Dubai Duty Free Championships - 2017" халқаро турнири украиналик ракетка устаси Элина Светолина ғалабаси билан якунланди.

Еттинчи рақамда сараланган Элина Свитолина турнир давомида хитойлик Чжэн Сайсайни 7:5, 6:1, америкалик Кристина Макхэйлни 6:4, 6:4, Лорен Дэвисни 6:0, 6:4 ҳисобида енгди.

Ярим финал баҳсида биринчи рақамда сараланган германиялик Анжелика Кербер ҳам 3:6, 6:7 ҳисобида украиналик ракетка устасининг ғалабасини тан олди.

Элина Свитолина бош соврин учун бўлган беллашувда Дания вакиласи Каролина Возняцкини 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, нуфузли турнир ғолибасига айланди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!