"Гранада" тарихда кузатилмаган таркиб билан рекорд ўрнатди


Испания примерасида иштирок этаётган "Гранада" миллий чемпионатнинг 23-турида "Бетис"га қарши ўтказилган учрашувда асосий таркибда 11 мамлакат футболчиларини майдонга туширди. Бу Испания чемпионатлари тарихига киритилди.

Учрашувда биринчи дақиқадан қўйидаги футболчилар ўйнади: Эктор Эрнандес (Испания), Гильермо Очоа (Мексика), Адриан Рамос (Колумбия), Сверрир Ингасон (Исландия), Гастон Силва (Уругвай), Мартин Хонгла (Камерун), Муборак Вакасо (Гана), Андреас Перейра (Бразилия), Димитри Фулкье (Франция), Уче Хенри Агбо (Нигерия) ва Мехди Карсела-Гонсалес (Марокаш).

"Гранада" бу футболчилар ёрдамида "Бетис"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиш уддасидан чиқди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!