Гранд клубларга гол уриш борасида Вардига етадигани йўқ

Англиянинг “Лестер Сити” клуби ҳужумчиси Жейми Варди Англия Премьер-Лигаси 21-туридан ўрин олган “Ливерпуль”га қарши баҳсда гол киритишга эришди.

Бу Вардининг топ-6 жамоалар (“Арсенал”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм” ва “Челси) дарвозасига 2014 йилдан буён киритган 22-голи бўлди.

2014/15 йилги мавсумдан бошлаб ҳисоблаганда топ-6 жамоаларига қарши баҳсда гол киритиш борасида Вардидан сўнг 21 та гол киритишга эришган Серхио Агуэро бормоқда. Ундан сўнг эса 16 та гол билан Харри Кейн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!