Грандларни ҳаловатидан айирган Мбаппе "Монако"да қолиши мумкин

9 июнь, 09:45 339

Грандларни ҳаловатидан айирган Мбаппе

Франциянинг “Монако” клуби ўзининг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппега янги шартнома таклиф қилишни режалаштиряпти. Бу ҳақда Sportsmole нашри хабар тарқатмоқда.

Футболчининг ўзи ҳам яна бир мавсум “Монако” сафида қолишга қарши эмас. Таъкидлаш керакки, ёш иқтидор эгасини "Реал", "Барселона", "Арсенал", "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" каби жамоалар ўз таркибларига қўшиб олишни исташмоқда.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси аъзоси ўтган мавсум “Монако” сафида жами 41та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 23та гол ёздириб қўйишга эришган.