Грэм Полл: Ҳакам "Лестер" дарвозасига ноҳақ пенальти белгилади (фото)

13 апрель, 16:35 502

Грэм Полл: Ҳакам

Англиялик собиқ рефери Грэм Поллнинг фикрича кеча бўлиб ўтган "Атлетико" ва "Лестер" баҳсида ҳакам инглиз клуби дарвозасига ноҳақ пенальти белгилаган.
"Марк Олбрайтон ўз жарима майдончаси яқинида қўполлик ишлатди. Ҳакам турган жойдан эса фол жарима майдони ичида содир бўлганми ёки ташқарисидами буни аниқлаш қийин эди.
Бу ерда "Лестер" футболчиси ўйин қоидасини 100% бузганди. Бироқ, у такрорий лавҳада кўрганимиздек жарима майдони ташқарисида содир бўлган эди. 
Ҳакам бу вазиятда шубҳа қилмасдан, жарима зарбаси белгилаши керак эди", -
дейди Полл Daily Mail нашрига берган интервьюсида.