“Гремио” устози: “Реал”га қарши баҳс ҳаётимдаги энг муҳим ўйиндир

Бразилиянинг “Гремио” клуби устози Ренато Гаушо клублар ўртасидаги ЖЧ финалида “Реал”га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб  ўтди.

“Реал” нафақат, эртанги ўйинда, балки бутун жаҳонда фаворит саналади. Барча бу жамоа ҳақида, унинг имкониятлари ҳақида яхши билади. Бироқ биз бу ерга шунчаки, саёҳат учун келмадик.

“Гремио” учун шундай мусобақа финалида ўйнаш ва “Реал”га қарши баҳс юритиш катта шараф. Бу менинг ҳаётимдаги энг муҳим ўйинлардан биридир. Футболчилар ҳам бу борада ўзларида катта мас`улият ҳис этмоқда”, – деб айтиб ўтди Гаушо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!