Григор болгарияликларни хурсанд қилмоқда

 

Болгариянинг энг кучли теннисчиси Григор Димитров фаолияти давомида илк маротаба Софиядаги турнир бош совринига яқин турибди.

Ярим финал учрашувида Григор Димитров кучли теннисчиларни муносабақад чиқариб юборган грузиялик Николоз Басилашвили билан рақобатлашди. Ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнаган болгариялик теннис беллашувни 6:1, 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳалди.

Иккинчи ярим финалда бельгиялик Давид Гоффен кескин ва муросасиз ўтган баҳс якунига кўра испан теннисчиси Роберто Баутиста-Агутдан 5:7, 6:4, 7:6 ҳисобида устун келди ва бош соврин учун Григор Димитров билан рақобатлашадиган бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!